Зойир Мирзаев Шароф Рашидов туманига ҳоким этиб тайинланди

ноя 08 / 2018

– Жиззах вилоят ҳокимининг С.Исмаиловни Ш.Рашидов тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан маъқулланди

alt

Куни кеча халқ депутатлари Шароф Рашидов тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Сессияда вилоят ҳокими Э. Солиев, вилоят прокурори И. Эргашходжаев, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғ.Қодиров, халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутатлари, тумандаги секторлар раҳбарлари иштирок этди. 

Сессияда вилоят ҳокими Эргаш Солиев сўзга чиқиб, туманни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда туман раҳбарияти томонидан йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида сўз юритди. 

Шундан сўнг С.Исмаиловни Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги вилояти ҳокимининг 2018 йил 7 ноябрдаги қарори депутатларга ўқиб эшиттирилди. 

Ушбу масала овозга қўйилиб, депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди. 

Жиззах вилояти ҳокими Э. Солиев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг розилиги билан Мирзаев Зойир Тоирович номзодини Шароф Рашидов тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг 2018 йил 7 ноябрдаги қарори овозга қўйилиб, депутатлар томонидан тўлиқ маъқулланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *