Жаримани ўз вақтида тўлаган фуқароларга 30 %лик чегирма жорий қилиниши мумкин

июл 23 / 2019

alt

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар беради.
 
Лойиҳа суд томонидан жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган санадан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизи ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган тақдирда у қолган суммани тўлашдан озод этилишини назарда тутади.
 
Маъмурий жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест келтирилганда, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида худди шундай ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганида қўлланилмаслиги қайд этиб ўтилган.
 
Депутатларнинг қайд этишича, таклиф қилинаётган ўзгартиришларнинг амалиётда қўлланиши фуқароларни тайинланган жарималарни ўз вақтида тўлашга рағбатлантиради, улар учун қўшимча қулайликлар яратади, шунингдек маблағлар ўз вақтида Давлат бюджетига келиб тушишини таъминлайди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *