Зангиота туманининг 428 гектарлик ҳудуди Тошкент шаҳри таркибига ўтказилади

апр 16 / 2019

alt

Қонунчилик палатасининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳудудлари қисман ўзгартирилади. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар қилди.

Энди Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган Ўзгариш қишлоғи Тошкент шаҳри Сергели тумани таркибига ўтказилади.

Ўтказилган ҳудудда 3 та МФЙ (Пастдархон, Юқоридархон, Тошкент) мавжуд бўлиб, аҳоли сони 5824 нафар. Жами хонадонлар сони 893 та.

Жами 428 гектарлик ҳудуддан  қишлоқ хўжалиги ерлари 111,1 гектар, аҳоли хонадон ости ерлари 102,8 гектар, қурилишлар, кўчалар, саройлар ва майдонлар билан банд ерлар 134,8 гектар хамда сувости, йўл ости ва бошқа ерлар 78,4 гектарни ташкил этади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *