Япония элчиси Фумиҳико Като Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда

авг 10 / 2016

alt

Бўлиб ўтган суҳбат давомида икки томон муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Турли шаклларда ўтказилиб турувчи мунтазам Ўзбекисто-Япония мулоқоти икки давлат учун ҳам манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантиришга имкон бериши қайд этилди.

2015 йил октябрь ойидаги Япония Бош вазири Шиндзо Абенинг мамлакатимизга расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралар якунларига кўра, савдо-иқтисодий, инвестицион, технологик ва молия соҳаларида умумий қиймати 8,5 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 21 та ҳужжат имзоланди.

Суҳбат якунида А.Комилов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Фахрий доктори даражаси билан тақдирланган Япония элчисини табриклади ҳамда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган салмоқли шахсий хизматлари учун миннатдорчилик билдирди.

Фумиҳико Като, ўз навбатида, Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатидаги фаолияти давомидаги кўрсатилган доимий кўмак учун миннатдорчилик билдирди.

ТИВ матбуот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *