Янги Зеландиядаги иккита масжидда отишма содир этилди. 27 киши ҳалок бўлди

мар 15 / 2019

alt

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги иккита масжидда жума намозидан кейин отишма содир этилган. Оқибатда камида 27 киши ҳалок бўлган. Дастлаб отишма бир масжидда содир этилиб, унда 6 киши яраланган.  Шифохоналарга 30 га яқин ярадор етказилган. Бу ҳақда  news.sputnik.ru хабар бермоқда. 

Дастлабки маълумотларга кўра, қуролланган кишилар маҳаллий вақт билан соат 13:45 да ёнма-ён жойлашган Ал-Нур ва Линвуд Масжидга бостириб кириб, чиқиш эшикларини ёпиб, намозхонларни ўққа тута бошлаган. Отишма содир бўлган вақтда масжидда 300 га яқин қиши бўлган. 

alt

Маҳаллий полиция томонидан босқинчилардан бири ушланган. Полиция комиссари Майк Буш шаҳар аҳолисини шаҳарда бошқа босқинчилар бўлиши ҳам мумкинлигидан огоҳ этган. Крайстчерч аҳолисига эса ўз уйларини тарк этмаслик тавсия қилинган, мактабларда машғулотлар бекор қилинган.

The New Zealand Herald нашрининг маълум қилишича, босқинчилардан бири ҳужум олдидан интернетда 37 саҳифалик манифест эълон қилиб, унда ўз режалари ҳақида маълум қилган.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *