Видео: Шавкат Мирзиёев 3 қаватли кўприк қурилишини бориб кўрди

июн 29 / 2019
 
Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни Тошкент шаҳрининг Махтумқули ва Оҳангарон кўчалари кесишмасида транспорт боғламаси қурилиши билан таншди.
 
Мазкур транспорт боғламаси муҳандислик ечимига кўра ноёб бўлиб, уч қаватдан иборат. Оҳангарон шоссеси бўйлаб умумий узунлиги 502 метр туннел, Махтумқули кўчаси бўйлаб 411 метрлик эстакада, чорраҳанинг ҳалқа қисмида ҳар бири 29 метрлик иккита йўл ўтказгич қурилмоқда. 
 
Бу йўл ва кўприклар транспортларнинг тўхтовсиз ҳаракатланишини таъминлаб, тирбандликни бартараф этади. Уни жорий йил сентябрда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
 
Шу ерда Тошкент ер усти ҳалқа метро линияси қурилиши бўйича ҳам маълумот берилди. Умумий узунлиги 52 километрдан зиёд бўлган мазкур йўл беш босқичда қурилади. Бугунги кунда «Дўстлик» метросидан Қўйлиқ бозоригача бўлган йўналиш барпо этилмоқда.
 
- Шаҳар аҳолисининг кўп қисми ва пойтахтимизга келганлар жамоат транспортидан фойдаланади. Лекин ҳозирча тўла қулайлик таъминланмаган. Одамларнинг норозилиги шундан. Мана, қанча уйлар қуриляпти, шаҳар ривожланяпти, яна ривожланади. Шуларни инобатга олиб, шаҳар жамоат транспортини аҳолига қулай, арзон, хавфсиз қилиб беришимиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев. 
 
Давлат раҳбари ушбу ер усти линиясини Тошкент метрополитени ва автобуслар йўналишлари билан оқилона инеграциялаш, юкламадан келиб чиқиб аҳолига қулайликларни ошириб бориш бўйича кўрсатмалар берди.

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *