Видео: Президент янги аэропорт қурилишини кўздан кечирди

июн 29 / 2019

Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни Қибрай туманидаги «Тошкент-Шарқий» аэродроми негизида қурилаётган аэропортни кўздан кечирди. 
 
Аэропорт ҳудудида 4 километр узунликдаги иккита учиш-қўниш йўлаги, самолётлар тўхтаб туриши учун ангар ва перрон, юқори даражадаги делегациялар, ишбилармон доиралар вакиллари ва соатига минг нафар йўловчига хизмат кўрсатувчи терминаллар бунёд этилиши режалаштирилган.
 
Лойиҳа доирасида қурилиш ишларининг биринчи босқичини молиялаштириш учун 140 млн доллар эквивалентда кредит маблағлари ажратилган, шундан 100 млн доллари аэропорт комплекси қурилишига, 40 млн доллари технологик ускуналар харид қилишга йўналтирилади. 
 
700 гектар майдонни эгаллаган аэропорт мажмуасида иккита терминал барпо этилади, уларнинг давлат раҳбарлари ва ҳукумат раҳбарларини қабул қилса, иккинчиси соатига 1000 нафардан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Айни вақтда ушбу объектлар қурилиши бошлаб юборилган. Шу ернинг ўзида 20 та самолёт учун тураргоҳ барпо этилмоқда.
Президент аэропортни сифатли ва хавфсиз қилиб қуриш зарурлигини таъкидлади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *