«Ватанпарвар» малака сертификати бўйича курслар очмоқда

авг 03 / 2019
alt
 
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан 4 августдан юридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчиларининг, шу жумладан йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати бўлмаган тақдирда уларга нисбатан маъмурий чора кўрилишига, яъни энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
 
Куни кеча «Avtotest Report» МЧЖ юридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчиларини, шу жумладан йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш бўйича фаолиятини тўхтатишини эълон қилди. Бу хабар эълон қилингач ҳаракат иштирокчиларида “энди, малака ошириш учун қаерга мурожаат қилишимиз керак?” деган саволлар туғилди.
 
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилишича, ҳозирги кунда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти малака ошириш курсларини очиш учун лицензия олиш ишларини ниҳоясига етказмоқда. “Ватанпарвар” ташкилотининг республиканинг барча ҳудудларида тармоқлари мавжуд. Яқин кунларда юридик мақомдаги ташкилотлар “Ватанпарвар” ташкилотининг ҳудудий тармоқларига мурожаат қилишлари ҳамда белгиланган тартибда малака ошириш курсларида ўқишлари мумкин бўлади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *