Вашингтонда Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди

авг 04 / 2016

alt

3 август куни Вашингтон шаҳрида Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг «С5+1» шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси делегацияси ҳам иштирок этди.

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожидин Аслов, Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамда АҚШ Давлат котиби Жон Керри иқтисодиёт, экология ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашишди.

«С5+1» шакли доирасида Марказий Осиё бозорига қизиқиш билдираётган АҚШ бизнеси вакиллари ва хусусий инвесторлар иштирокида тадбирлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар беради.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *