Валерий Тян «Ўзбекистон ҳаво йўллари» раҳбарлигидан кетди

авг 24 / 2017

alt

Валерий Тян «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси раҳбарлигидан кетди, деб хабар қилади kun.uz ўз манбаларига асосланиб.

У 2002 йилдан миллий авиакомпания бош директори бўлиб ишлаб келаётган эди.

Нашр тарқатган хабарига кўра, Бош вазир ўринбосари, Экспорт салоҳияти ва машинасозликни, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари бўйича комплекс раҳбари, «Ўзавтосаноат» компанияси бошқаруви раиси лавозимидан озод этилган Улуғбек Рўзиқулов унинг ўрнига тайинланган.

Ҳозирча бу ҳақда расмий хабар эълон қилинмади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *