Қозоғистон президентлигига аёл киши номзодини қўйди

апр 25 / 2019

alt

Қозоғистондаги “Ак-Жол” партияси Дания Еспаевани президентликка номзод сифатида илгари сурди, деб хабар қилмоқда Sputnik маҳаллий ОАВларга таяниб.

Дания Еспаева Қозоғистон президентлигига биринчи аёл номзод бўлди. Еспаева 1961 йилда Оқтўбе вилоятида туғилган. 1982 йилда Олма-Ота ҳисоб-кредит техникумини 1993 йилда Давлат бошқарув Академиясини битирган. Мутахассислиги – иқтисодчи.

Дания Еспаева асосий иш фаолиятини банкларда ўтказган – умумий ҳисобда 34 йил, ундан 17 йил бошқарувчи лавозимларида.

Еспаева “Курмет” ордени ва Қозоғистон мустақиллигининг 20 йиллиги – давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Бугунги кунда Дания Еспаева “Казкоммерцбанк”нинг Оқтўбе филиали бошқарувчиси лавозимида ишлайди. Жамоат ишларида ва хайр-эҳсон акцияларида фаол иштирок этиб келмоқда.

Оилавий аҳволи – ажрашган, 2та фарзанди бор, ёши – 58да.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *