Қозоғистон Президенти аҳолини қишлоқни ривожлантиришга чақирди

мар 09 / 2019

alt

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 8 мартга бағишланган тантанали маросимда мамлакат аҳолисини шаҳарга кўчиб кетмасдан қишлоқни ривожлантиришга чақирган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

“КазТАГ” хабарига кўра, Назарбоев “Овул – эл бешиги” давлат дастурини амалга оширишдан мақсад қишлоқни ривожлантириш экани, фуқароларга ижтимоий ёрдам учун давлат 2 триллион тенге, яъни 5,29 миллиард доллар миқдорида маблағ ажратганини айтган. “Ишончим комил, ҳеч бир давлат кам таъминланган ва кўп болали оилаларга бундай маблағ ажратмайди”, дея таъкидлаган Президент.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *