UMSнинг давлат улуши "Рақамли ишонч" жамғармасига беғараз топширилади

ноя 22 / 2018

Картинки по запросу UMS ташкент

"Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар беради.
 
Қарорга мувофиқ, “Universal Mobile Systems” МЧЖ устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига беғараз топширилади.
 
Шунингдек, қарор билан мутасадди ташкилотларга 2019-2021 йилларда “Universal Mobile Systems” МЧЖни ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш юкланди.
 
UMSга ўз тижорат эҳтиёжлари учун халқаро телекоммуникация тармоқларига шу жумладан, “IP-телефония” технологиясидан фойдаланган ҳолда тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *