Украина миллатчилари исён кўтарди. Порошенко қочиб қолди

мар 10 / 2019

alt

Украинадаги «Миллий корпус» мухолифатчи миллатчилардан иборат ташкилот вакиллари мамлакат президенти Петр Порошенконинг Черкассдаги чиқишида тартибсизликларни келтириб чиқарди. Миллатчилар ундан мудофаа саноатига тегишли пулларнинг ўғриланиши юзасидан тушунтириш беришни талаб қила бошлашди. Улар бараварига «Саҳнада қоласан! Бизнинг саволларимизга жавоб берасан! Президент биздан қочиб қутула олмайди!» дея ҳайқира бошлаган. Порошенко вазиятни кўргач, қўриқчилар ҳамроҳлигида қочиб қолишга мажбур бўлган. Миллатчилар президент кортежини ўраб олишга ҳаракат қилиб, фаерларни ёққан ҳолда заҳарли газ сепа бошлашган.

Натижада улар ва полициячилар ўртасида жиддий тўқнашувлар юзага келган. Тўқнашувлар чоғида 10 нафар полициячи, жумладан, вилоят полиция бошқармаси раҳбари Валерий Лютый жиддий жароҳат олган.

Шу йил 2 март куни миллатчилар Киевдаги марказий марш ташкил этиб, Порошенконинг қамоққа олинишини талаб қилишган.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *