Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартиби ўзгарди

июл 20 / 2016

alt

Микрофирма ва кичик корхоналар томонидан экспорт қилишдан тушган хорижий валютани сотиш мажбурий бўлган товарлар рўйхатига (Тартибга 1-илова) тузатиш киритилди.

Белгиланишича, энди қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 50 фоизи (илгари ¢€“ 25 фоизи), ёввойи ўсимликларни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 25 фоизи мажбурий сотилади.

Таъкидлаш жоизки, қовурилмаган ёки бошқача усулда тайёрланмаган, пўчоғи тозаланган ва тозаланмаган, янчилган ёки янчилмаган ерёнғоқ (ТИФ ТН коди - 1202) бевосита қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сирасига киритилди.

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *