Қирғизистон ва Қозоғистон Президентлари ҳам Ўзбекистонга етиб келди

июн 23 / 2016

alt

23 июнь куни Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкентда ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар қилади ЎзА.

ШҲТ саммити Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтади. Унда ШҲТ фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ ва томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *