Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш операцияси: тафсилотлар (фото+видео)

авг 08 / 2019

Картинки по запросу атамбаев задержание

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев уйига спецназ бостириб кирди. Атамбаевнинг маслаҳатчиси Кундуз Жолдубаева Facebook саҳифасида видео жойлаштирди. Видеода махсус хизмат ходимлари Атамбаевнинг уйи ҳудудига бостириб кириши ва у ерда отишмани кўриш мумкин.
 
Охирги маълумотларга кўра, 41 киши жабрланган, махсус хизматларнинг бир жангчиси ҳалок бўлган, вилоят милицияси раҳбари бош мия-чаноқ жароҳати олиб, комага тушган. 
 
Картинки по запросу атамбаев задержание
 
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Атамбаевни ушлаш бўйича операция олиб борилаётгани сабабли бир ҳафталик таътилини тўхтатиб, Бишкекка қайтган ва 8 август куни хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказади.
 
Картинки по запросу атамбаев задержание
 
27 июнда Атамбаевдан дахлсизлик ҳуқуқи олинган ва шу билан бирга у собиқ президент мақоми ва жиноий таъқибдан иммунитетдан маҳрум этилганди.   
 
Атамбаев ўз назоратидаги “Апрель” телеканалида баёнот билан чиқди. Унинг айтишича, уни қўлга олишга уриниш вақтида “шунчаки суратга тушиш учун келган бегуноҳ одамлар” жабрланган. Куч тузилмалари ходимлари “ўз халқини ўққа тутса”, бу улар учун “аянчли тугашини” айтган. Унинг таъкидлашича, қўлга олишга уриниш ва уйидаги махсус операция “ҳақиқий бебошликдир”. 
 
Картинки по запросу атамбаев задержание
 
“Мен куч тузилмаларини ўз халқига қарши бормасликка чақираман”, деб айтган Атамбаев эфирда. 
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *