Қўқонда «Hyundai» компанияси билан ҳамкорликда электромобиллар ишлаб чиқарилади

мая 06 / 2019

Похожее изображение

«Қўқон» эркин иқтисодий зонасида «Hyundai» компанияси билан ҳамкорликда электромобиллар ишлаб чиқарилади. Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташрифи чоғида мазкур лойиҳа тақдимоти ўтказилди, деб хабар қилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати. 
 
Шунингдек, Водил кўмир конида кўмир қазиб чиқариш, тошдан экологик тоза қоғоз ишлаб чиқаришга оид режалар, «Фарғонаазот» ва «Қўқонсуперфосфат» акциядорлик жамиятларини модернизация қилишга қаратилган лойиҳалар муҳокама қилинди.
 
Президент лойиҳаларни маъқуллаб, уларни амалга оширишда сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
 
Давлат раҳбари Жанубий Корея билан ҳамкорликда ташкил этилган «Listem-Fergana» қўшма корхонасида бўлди. Бу минтақада юқори технологияли тиббий техника тайёрлайдиган ягона завод ҳисобланади. Корхонада ишлаб чиқарилган дастлабки «Smart DR» рақамли рентген аппарати чет эллардаги муқобилларидан уч баробар арзон. Масалан, унинг нархи 50 минг АҚШ долларини ташкил этади. «Philips» компаниясининг шу каби техникаси 144 минг доллар, «Siemens» компаниясиники эса 168 минг доллар атрофида баҳоланади. 
 
 
«Smart DR» рентген аппаратида соатига 15 мижозни текширувдан ўтказиш мумкин. Олинган тасвирлар компьютер хотирасида 5 йилгача сақланади. Корхона лойиҳасининг умумий қиймати 8 миллион доллар бўлиб, йилига икки турдаги 300 дона рентен аппарати ишлаб чиқаришга мўлжалланган. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *