Қашқадарёда "Фестиваллар шаҳри" бренди остида MICE туризм йўналиши очилади

мар 11 / 2019

alt

Қашқадарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан, Қашқадарё вилоятида янги туризм йўналишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Унга мувофиқ, Ғилон ва Кўл қишлоқларида этнотуризм йўналиши ташкил этилади ҳамда ҳар бир қишлоқда 5 тадан меҳмон уйлари қурилади.

Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқларида агротуризм фаолияти йўлга қўйилади. Ушбу йўналиш доирасида “Анор” фестивали ўтказилади.

Татар, Зармаст ва Вари қишлоқларида экстремал туризм фаолияти ташкил этилади ҳамда қишлоқларда 5 та меҳмон уйи, 5 та кемпинг ва 10 та ўтов қурилади.

Этноқишлоқ – Амир Темур жангчиларининг ҳарбий тайёргарлик лагери барпо этилади.

Шунингдек, Сарчашма ва Сувтушар қишлоқларида экологик туризм, Китоб кенглик станцияси ҳудудида астрономик туризм йўналишлари йўлга қўйилади.

“Фестиваллар шаҳри” бренди остида MICE туризм йўналиши очилади.

Ушбу йўналиш доирасида Амир Темур мероси ва бунёдкорлик санъатига бағишланган илмий-амалий конференция ва семинарлар ўтказилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *