Қамоқдагиларга пенсия тўлаш режалаштирилмоқда

июн 26 / 2019

Картинки по запросу маҳкум

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Жиноят-ижроия қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.  

Лойиҳа манзил-колонияларида жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тўлаш имкониятини назарда тутади. Бироқ, муҳокама жараёнида нафақат манзил-колонияларидаги, балки барча жазони ижро этиш муассасаларида жазосини ўтаётган пенсионер шахсларга пенсия тўлаш таклифи илгари сурилди.

Маълумот учун,  маҳкумларга пенсия тўлаш бўйича чекловлар ЖИКнинг 96-моддаси ва «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 62-моддасида белгиланган.

Бугунги кунда озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазони ўтаётган пенсия ёшидаги шахсларнинг умумий сони қарийб 1 000 нафарни ташкил этади. Ушбу шахсларга пeнсия таъминотининг тўхтатиб қўйилиши, уларнинг қарамоғида бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга ҳам таъсир қилади.

Хорижий давлатларда (Испания, Чeхия, Норвeгия, Франция, Португалия, Гeрмания, Грeция, Нидeрландия, Швeция, Россия, Украина, Бeларусь ва бошқалар) маҳкумлар ёшга доир, ногиронлик ва бошқа ҳуқуқий асослар бўйича пенсия тайинланиши ва тўланиши ҳуқуқига эга. Бeларусь, Россия ва Eвропа Иттифоқи мамлакатларида ойлик харажатларни (озиқ-овқат, кийим-кeчак, пойабзал ва ҳ.к.) қоплаш учун улар пенсиясининг 20%и доирасида ушлаб қолинади.

Муҳокама давомида жазони ижро этиш муассасаларида жазосини ўтаётган барча тоифадаги пенсионерларнинг ижтимоий таъминотини янада такомиллаштириш, бу масалани қонун лойиҳасида аниқ белгилаш мақсадида таклифлар берилди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *