Туркия элчихонаси Ўзбекистон фуқароларининг биометрик паспортлари амал қилиш муддати бўйича баёнот берди

июн 20 / 2019

alt

Ижтимоий тармоқларда Туркия Миграция идораси эски биометрик паспортларга эга Ўзбекистон фуқаролар учун мазкур мамлакатда вақтинча туриш ҳужжатини 2019 йилнинг 1 ноябрь кунигача бўлган муддатга расмийлаштиргани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Ундан кейинги муддатлар учун янги биометрик (қизил рангли) паспортлар талаб этилмоқда.
 
Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти (яшил рангли) Туркияда бўлиш ва ҳаракатланиш учун мазкур паспортнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар ҳақиқий ҳисобланади. Бу ҳақда Туркиянинг тегишли мутасадди ташкилотлари Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси томонидан Туркия ТИВ орқали расман хабардор қилинган. Бу ҳақда Туркия элчихонаси баёнотида айтилади.
 
Мазкур масалада муаммо чиққан ҳолатларда фуқароларни элчихона консуллик бўлимига мурожаатлари асосида консуллик бўлими Туркиянинг тегишли идоралари билан қўшимча тарзда алоқага кириши натижасида кўп ҳолларда масала ижобий ҳал этилган. Шу билан бирга, Туркияда бўлиш ва ҳаракатланиш учун мазкур паспортнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар ҳақиқий ҳисобланиши тўғрисида Туркия Ташқи ишлар вазирлигига такроран расмий нота юборилган.
 
Зикр этилган хабарларда келтирилган «Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси томонидан нотўғри нота юборилган», «эски биометрик паспортлар муддати тугагунча амалда бўлиши турк томонига билдирилмаган», «янги нота юбориш учун Рамазон таътилларининг ўтиши кутилган» каби иддаолар ҳақиқатга зид.
 
Ҳозирда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Туркиянинг тегишли идоралари билан музокаралар олиб бормоқда.
 
Бу жараён давомида фойдаланиш учун Ўзбекистонинг Туркиядаги элчихонаси томонидан мамлакатнинг тегишли идораларига тақдим этиш мумкин бўлган расмий маълумотнома тайёрланган. Уни фуқаролар тегишли идораларда эркин қўллаши мумкин.
 
Зарурат туғилган ҳолларда фуқаролар Анқарадаги элчихона консуллик бўлимига ёки Истанбулдаги бош консулхонага бевосита мурожаат қилиши мумкин.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *