Тулада пичоқланган аёлнинг жасади Ўзбекистонда дафн этилди — ТИВ

мая 08 / 2019

alt

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси консуллик бўлими Тула вилояти Узловая шаҳрида фуқаро У.Эгамуротованинг ўлдирилиши билан боғлиқ вазиятни кузатиб боришда давом этмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилади.
 
Унда айтилишича, марҳум келиб чиқишига кўра ҳақиқатдан ҳам ўзбекистонлик бўлиб, 2011 йилда доимий яшаш жойини Россияга кўчирган ҳамда Россия фуқаролигини олиб Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечган.
 
1 май куни унинг жасади ватандош сифатида Ўзбекистонга етказилди ҳамда 2 май куни дафн этилди. Жасадни жўнатиш ва дафн этиш ҳаражатларини россиялик иш берувчи ўз зиммасига олди. Марҳумнинг 3 нафар фарзанди – Россия фуқаролари Тула вилоятида ўз оталари – Россия фуқароси қармоғида қолган.
 
Айни пайтда Тула вилояти Тергов бошқармаси Узловая шаҳри тергов бўлими томонидан Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган жиноят (одам ўлдириш) аломатлари бўйича очилган жиноят ишининг тергов жараёнлари давом этмоқда. Мазкур жиноятни содир этганликда гумонланаётган фуқаро қамоққа олинган.
 
Эслатиб ўтамиз,  29 апрель куни Тула вилоятининг Узловая шаҳридаги «Пятерочка» супермаркетида 34 ёшли Андрей.К кассир (асли ўзбекитонлик) аёлга ҳужум қилиб, пичоқ билан 20 га яқин жароҳат етказган. Аёл касалхонада ҳаётдан кўз юмган
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *