Тошкентда туризм бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга оид ШҲТ дастури имзоланди

июн 24 / 2016

alt

Тошкент шаҳрида ШҲТ Саммити доирасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг Туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича дастури имзоланди.
Мазкур ҳужжат Қирғизистон Маданият, ахборот ва туризм вазири Алтинбек Максутов, Қозоғистон Инвестиция ва ривожланиш вазири ўринбосари Ерлан Хаиров, Хитой элчиси Сун Лижиэ, Россия Туризм федерал агентлиги раҳбари ўринбосари Сергей Корнеев, Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов ҳамда €œЎзбектуризм€ миллий компанияси раиси Фаррух Ризаев томонидан имзоланди.
Ҳужжатда белгиланганидек, сайёҳлик алманишинувини жадаллаштириш учун томонлар мавжуд маданий-тарихий ва иқтисодий алоқалар негизида умумий сайёҳлик ҳудудини шакллантириш мақсадида туризм соҳасида икки ва кўп томонлама шаклдаги тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга ҳаракат қиладилар.
Дастур ижроси бўйича ҳамкорликни мувофиқлаштириш ШҲТга аъзо мамлакатлар туризм соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича Экспертлар ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилади. Ушбу гуруҳ йиғилиши ҳар йили ўтказилиши белгиланган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *