Тошкентда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид очилди (+фото)

мая 10 / 2019
 
Президент Чилонзор туманида қурилиши якунига етказилган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжидда бўлди. 
 
2 гектардан зиёд майдонда улкан мажмуа бунёд этилган. Аввалги лойиҳадаги айвон ўрни ҳам масжид биносига қўшилиб, янада кенгайтирилган. Мажмуадан, шунингдек, конференц-зал, ўқув хоналари, таҳорат хона, музей ва бошқалар жой олган. Йўл бўйидаги Сўгалли ота мақбараси таъмирланган. Бетон қолдиқлари чиқариб ташланиб, кўкаламзорлаштирилган.
 
 
Шавкат Мирзиёев бу масжид Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номига муносиб бўлганини таъкидлади. Шайх ҳазратларининг илмий меросини ўрганиш, маърифат ва одоб-ахлоқ мавзуларида кўпроқ китоблар чоп этиш, жамиятимиздаги маънавий муҳитни мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар берилди.
 
 
 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *