Тошкентда ноябрда МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади

июл 25 / 2017

alt

3 ноябрь куни Тошкентда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда «БЕЛТА» агентлиги хабар берди

Ушбу қарор Минскда МДҲга аъзо мамлакатларнинг ҳамдўстлик органларидаги доимий ваколатли вакиллари йиғилишида қабул қилинди.

Агентлик хабарига кўра, лойиҳа ҳамдўстлик давлатларининг тегишли вазирликлар ва идораларига ўрганиб чиқиш учун йўналтирилади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *