Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бош бошқармасига раҳбар тайинланди

июл 19 / 2017

alt

Иқтисодиёт Вазирлигининг 17 июлдаги буйруғи билан Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб Исмоилов Наримонжон Нўмонович тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилади.

Исмоилов Н. 2016 йилдан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси йиғма бўлими бошлиғи – бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Президентнинг 16 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлигининг ҳудудий бошқармалари фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бош бошқармасига қуйидаги вазифалар белгиланган.

Жумаладан:

ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражасини тизимли таҳлил қилиш, мавжуд номутаносибликларни, ҳудудларнинг захираларини ҳамда ишлаб чиқаришга жалб қилинмаган минерал-хом ашё, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятларини аниқлаш;

мамлакат ва ҳудудларни истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегик устувор йўналишларидан келиб чиқиб, ҳудудларнинг саноат потенциалини жадал ривожлантириш борасида тармоқ тузилмалари билан биргаликда дастурий чора-тадбирларни, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, ҳудуднинг иқтисодиётини диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштиришнинг қисқа муддатли ва ўрта муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш;

ҳудудий инвестиция дастурлари тайёрланишини таъминлаш ва унинг амалга оширилишини мониторинг қилиш, янги ишлаб чиқаришларни қуриш, уларни ўз вақтида ишга тушириш ҳамда амалдагиларини модернизациялаш, республика иқтисодиёти тармоқларини ривожлантиришнинг тасдиқланган ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш;

муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини илдам ривожлантириш, аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш, сифатли ичимлик суви ва санитар тозалаш тизими билан таъминлаш бўйича дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш; ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг қисқа муддатли ва ўрта муддатли дастурларини ишлаб чиқишда вазирликлар ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари барча ҳудудий бўлинмаларининг фаолияти ва ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    24 июл 2017, 16:52

    Бизнинг туманда туман марказидаги чоррахани 50-150метр узунликда замон талабига спал мослаштириш ишларини айтмаганда хаммамиз тирилган мурдадек гарангсиб ётибмиз.
    Хокимимизнинг кариндоши кучлирок шекилли биров мушугини пишт демайди.
    Дехкон бозори сасиб ётибти.
    Саноат ишлаб чикариш сезилмайди.
    Миллий дастурда белгиланган ишлар чалаулик ахволда.
    Йуллар курилиши капитал ва жорий таьмири шуро давридагидек.
    Исмоилов Наьримонжондек углонлар туманимизда куплаб топилади.
    Аммо хокимлик курсиси кимларгадир карашлилар учун
    ташкил этилган булса,биз нима хам дер эдик.
    Президентни алдаётган фокусникларга качон давр тугар экан.
    Ё ичи кора хасадгуй, бахил бола булганимдан шундай ёздимми!!??...

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *