ТИВ Қозоғистонга йўл олган ўзбекистонликларни жазирамадан огоҳлантиради

июл 01 / 2019

Картинки по запросу жара в казахстане

Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистонга йўл олган ёки мамлакат ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига тегишли эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилади.
 
Ўзбекистоннинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, Қозоғистон синоптиклари 1 июль куни Қизилўрда ва Туркистон вилоятининг айрим жойларида ҳарорат 45-47 даражагача кўтарилишидан огоҳлантиради. Кучли жазирама ҳарорат Олма-ота, Жамбул вилоятларида, Қўстанай ва Қарағанди вилоятлари айрим жойларида кутилмоқда. Шунингдек, Қизилўрда, Туркистон, Жамбил вилоятларида, Ақтўбе, Қўстанай, Олмаота вилоятлари айрим жойларида фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
 
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонаси (Нур-Султон шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қостанай ва Қарағанда вилоятлари, тел.: +7-717-295-42-52), Актау шаҳридаги Бош консулхона (Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел .: +7-729-277-71-17), Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага (Олмаота шаҳри, Чимкент шаҳри, Олмаота вилояти, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари, тел.: +7-727-291-11-78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *