ТИВ Ҳиндистон ва Бангладешда бўлиб турган ўзбекистонликларни циклондан огоҳлантирди

мая 06 / 2019

Картинки по запросу циклон «Ð¤Ð°Ð½Ð¸»

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистон ва Бангладешда бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди
 
"Ҳиндистоннинг Одиша штати ва Бангладешнинг қатор ҳудудларига ёпирилган “Фани” циклони натижасида 2 млн дан ортиқ киши хавфли зонадан эвакуация қилинди, икки мамлакатда ўнлаб кишилар табиий офат қурбони бўлди, минтақада давлат идоралари, аэропортлар ёпилди, поездлар ва бошқа транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилди", дейилади мурожаатда.
 
Шу муносабат билан ТИВ “Фани” циклони таъсиридаги ҳудудларига боришни вақтинчалик тўхтатишларини тавсия қилади ва Нью-Деҳли шаҳридаги мамлакатимиз элчихонасининг телефон рақамларини эслатади: (9111) 24670774, 24670775, 24105640.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *