ТИВ 2 нафар ўзбекистонлик талаба Сеулда велосипед ўғирлашда айбланиб қўлга олинганини тасдиқлади

июл 25 / 2019

Картинки по запросу велосипед стоянка

ОАВда Сеулда хорижлик талабалар, жумладан икки нафар ўзбекистонлик велосипед ўғирлагани ва Чонжу шаҳри полицияси томонидан қўлга олингани тўғрисида хабар тарқалганди. Мамлакатимизнинг Сеул шаҳридаги элчихонасининг консуллик бўлими ушбу маълумотни тасдиқлади. Айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.
 
Элчихона ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.
 
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарурат вазиятларда Сеул шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +82-02-574-65-54, +82-02-577-36-60.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *