Сурхондарёда янги болалар соғломлаштириш оромгоҳи очилди

июн 24 / 2016

alt

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида "€œБешбулоқ - Сурхон - €“Шеробод" болалар соғломлаштириш оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.
Оромгоҳ қурилишига Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан 5,5 миллиард сўм маблағ сарфланди. 4,5 гектарга яқин майдонни эгаллаган оромгоҳда янги лойиҳалар асосида ётоқ бинолари, маънавият, тиббиёт хоналари, ошхона, сузиш ҳавзаси, спорт майдончалари ва бошқа хўжалик бинолари қурилиб, замонавий жиҳозланди. Кутубхона ва тўгарак хоналарида барча қулайлик яратилди. Оромгоҳга олиб борувчи йўлга асфальт ётқизилиб, сўлим гўшада ота-оналар ва дам олувчилар учун махсус айвончалар қурилди.
Масканда 1 минг 300 га яқин ўқувчи мазмунли ҳордиқ чиқариб, саломатлигини мустаҳкамлайди. Айни пайтда бу ерда 250 нафар бола мириқиб дам олмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *