Сурхондарё вилояти ҳокими ишдан олинди. У Қорақалпоғистон Республикасига прокурор этиб тайинланиши кутилмоқда

апр 02 / 2019

alt

Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов лавозимидан озод этилди. У Қорақалпоғистон Республикасига прокурор этиб тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда UZ24'нинг вилоятдаги манбаси хабар қилди.
 
Маълум бўлишича, Баҳодир Пўлатов 1 апрель куни Бош вазир Абдулла Арипов вилоятда ўтказган йиғилишда Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик ишлари кўнгилдагидек олиб борилмагани учун жиддий танқид қилинган.
 
Унинг ўрнига вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов вақтинча ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
 
Эслатиб ўтамиз,  Баҳодир Пўлатов 2018 йилнинг июль ойида Эркинжон Турдимовнинг ўрнига вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Унгача Тошкент вилояти прокурори бўлиб ишлаган.
 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *