Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан янги Тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланди

июл 19 / 2016

alt

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан янги Тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланди, деб хабар беради norma.uz. Илгари амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган тиббий буюмларнинг рўйхати ўз кучини йўқотган деб топилди.

Рўйхат, аввалгидек, 108 номдаги тиббий буюмларни ўз ичига олади, бироқ уларга айрим аниқликлар киритилган.

Шунингдек, аниқлаштирилишича, Рўйхатда назарда тутилган тиббий буюмлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *