ШҲТнинг Бишкек саммити бошланди
июн
14 / 2019
Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг ўн тўққизинчи мажлиси бошланди.
Суратга тушиш маросимидан сўнг тор доирадаги учрашув ўтказилди. Мажлисни Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков очди.
Саммитда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, минтақада савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт коммуникациялари, ахборот технологиялари ва хавфсизлик соҳаларидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш каби масалалар бўйича долзарб фикрлар билдирди.

Мажлисда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
- Шархлар
- Фикрингизни қолдиринг