ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов Ўзбекистонга келди

ноя 08 / 2017

alt

8 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга ташриф буюрган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилади.

ШҲТ Бош котиби 10-11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида БМТ шафиқлигида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мувзуидаги халқаро конференцияда иштирок этади.

Суҳбат давомида халқаро форум кун тартиби ҳамда ШҲТ ва ШҲТ органларининг Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш масалаларини ҳал қилишдаги иштирокининг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда ШҲТни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *