Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси очилди

сен 26 / 2016

alt

Фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевга бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имконияти тақдим этилди, деб хабар беради pm.gov.uz. Сайт ҳозирча синов режимида ишлаб турибди.

Бош вазирга ариза, таклиф ва шикоятларни 3 хил усулда: қўнғироқ қилиш, мурожаат юбориш ёки ЎзЛиДеП ҳудудий партия ташкилоти Кенгашига ташриф буюриш орқали юбориш мумкин.

Телефон қўнғироқлари (0 800) 210-0000 ёки «1000» қисқа рақамлари бўйича қабул қилинади (барча қўнғироқлар республика бўйича бепул бўлиб, ундан фақатгина стационар телефонга қўнғироқ қилиш нарҳи бўйича ҳақ олинади).

Фото: скриншот pm.gov.uz