Шавкат Мирзиёевнинг парламентга мурожаатномаси жонли эфирда намойиш этилади

янв 22 / 2020

alt

24 январь куни барча давлат ва хусусий телеканалларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси жонли эфирда намойиш этилади.

Баъзи каналларда хабар инглиз ва рус тилларида сурдоперевод билан эфирга узатилади. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг барча ижтимоий тармоқлардаги каналлларида ёритиб борилади.

Эфирга узатишнинг аниқ вақти ҳозирча номаълум.

Бу галги Олий Мажлисга мурожаатнома ҳисоб бўйича учинчи бўлади. Биринчи марта Шавкат Мирзиёев 2017 йилда парламентга мурожаатнома қилиб, ўтган йил якунларини сарҳисоб қилган ва мамлакатни ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берган эди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *