Шавкат Мирзиёевнинг Instagram саҳифаси обуначилар сони бўйича собиқ иттифоқ ҳудудида 2-ўринда қайд этилди

дек 12 / 2018
​​alt
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Instagram саҳифасига аъзо бўлганлар сони бўйича собиқ иттифоқ ҳудудидаги сиёсатчилар ичида етакчилардан бири экани маълум бўлди
 
BCW (Burson Cohn & Wolfe) халқаро пиар-агентлиги «Дунё етакчилари Instagram’да» номли тадқиқотини эълон қилди ва унда 426 та расмий давлат аккаунтлари таққосланди. 
 
Шавкат Мирзиёевнинг расмий саҳифаси собиқ иттифоқ ҳудудида 2-ўринда қайд этилди — унинг обуначилари сони изланиш ўтказилган вақтда 831,7 мингни ташкил қилган, ҳозир эса 1 миллиондан ошган. Ўзбекистон раҳбари аккаунтига аъзо бўлганлар сони Буюк Британия бош вазири Тереза Мей (103 минг), Германия канцлери Ангела Меркель (772 минг), Сингапур бош вазири Ли Сянлун (358 минг)дан ўзиб кетган. 
 
МДҲ ҳудудида Россия бош вазири Дмитрий Медведев 2,91 миллион аъзо билан етакчилик қилди. Биринчи бешликка Озарбайжон президенти Илҳом Алиев (236,7 минг обуначи), Украина президенти Пётр Порошенко (123,6 минг обуначи) ва Қозоғистон бош вазири Бақитжон Сагинтаев (77,9 минг обуначи) аккаунтлари ҳам кирган.
 
Дунё миқёсида эса Ҳиндистон ҳукумати раҳбари Нарендра Моди 15 миллион, Индонезия президенти Жоко Видодо 12 миллиондан ортиқ, АҚШ президенти Дональд Трамп 10 миллиондан ортиқ аъзо билан етакчилик қилмоқда. 
 
Шуни эслатиб ўтиш керакки, давлат раҳбарининг Facebook, Twitter, Instagram, Youtube ижтимоий тармоқлари ва Telegram мессенжеридаги расмий саҳифалари Комил Алламжоновнинг матбуот котиблиги даврида расмий мақом (verified)га эга бўлган эди. 
 
Тадқиқотга кўра, сўнгги йилда рус тилидаги расмий саҳифада 793 та пост қўйилган, шулардан 747 таси фотосурат, 46 таси видео. Барча постларга жами 8,42 миллион марта “лайк” босилган, 10,7 мингта изоҳ қолдирилган. 
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *