Шавкат Мирзиёев: Учтепа туманини ҳар томонлама ривожлантириш бўйича алоҳида қарор қабул қилинади

мая 10 / 2019

alt

Президент Шавкат Мирзиёев Учтепа тумани раҳбарлари, маҳаллалар раислари, зиёлилар, мутасаддилар билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Давлатимиз раҳбари туманда саноат ишлаб чиқариши Тошкент шаҳри кўрсаткичидан 2 баробар камлиги, бошқа соҳалар ҳам энг паст даражада эканини кўрсатиб ўтди. Тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини кўпайтириш, ички йўллар ва коммунал тармоқларни таъмирлаш ва ёшлар масаласи бўйича кўп ишлар қилиниши кераклигини қайд этди. 

alt

Шу мақсадлар учун 61 та лойиҳадан иборат дастур шакллантирилгани, улар ҳали яна кўпайтирилишини таъкидлади.

- Учтепа туманини ҳар томонлама ривожлантириш бўйича алоҳида қарор қабул қилинади. Унга нисбатан аниқ таклифларингизни айтсангиз, бу ҳужжат амалий, фойдали бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Учрашув эркин, очиқ мулоқот тарзида ўтди. Одамлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Президентимиз таклифларни тегишли режаларга киритиш, яқин вақтларда амалга ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *