Шавкат Мирзиёев: 2019 йил туризм ривожида туб бурилиш йили бўлади

янв 09 / 2019

alt

Шавкат Мирзиёев 8 январь куни инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида туризм соҳасига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни кучайтириш зарурлигини таъкидлади. 

– Туризм учун босқичма-босқич ҳамма шароитларни яратяпмиз, инвесторларга, ишбилармонларга кенг имкониятлар беряпмиз. 2019 йил туризм ривожида туб бурилиш йили бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев. 

Маълумот учун, 2017 йилда Ўзбекистонга қарийб 2 миллион 700 минг, 2018 йилда 5 миллион 300 мингдан ортиқ турист келган. 2025 йилда юртимизга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сонини 7 миллионга, туризм экспортидан келадиган йиллик даромадни эса 2 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *