Шавкат Мирзиёев Зеленскийни Украина президентлиги сайловларидаги ғалабаси билан табриклади

апр 24 / 2019

alt

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни Украина президентлик сайловларидаги ишончли ғалабаси билан табриклади, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
 
“Аминманки, анъанавий дўстликка, икки томон учун фойдали ҳамкорликка ҳамда ўзаро манфаатларни инобатга олишга асосланган Ўзбекистон-Украина муносабатлари мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида янада изчил ривожланади”, – дейилади давлат раҳбарининг мактубида.
 
Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийга мустаҳкам соғлик, хотиржамлик ва давлат ишида муваффақият, дўст Украина халқига тинчилик ва фаровонлик тилаган.
 
Эслатиб ўтамиз, Украинада бўлиб ўтган президентлик сайловларнинг  иккинчи турида Владимир Зеленский 73,22% фоиз овоз олиб, амалдаги президент Петро Порошенкодан устун келди
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *