Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

июн 10 / 2019

alt

Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди ва уни кеча бўлиб ўтган президентлик сайловида ишончли ғалабага эришгани билан самимий табриклади.
 
Сайлов натижалари Қозоғистон халқи Қасим-Жомарт Тоқаевни кенг қўллаб-қувватлаши ва унга улкан ишонч билдиришини, унинг мамлакат барқарор тараққиётига ва халқаро нуфузини оширишга ҳиссасини юксак баҳолашини яна бир бор намойиш этгани, амалга оширилаётган сиёсат ва энг муҳим ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг изчил давом эттирилишига қатъий ишончнинг ифодаси бўлгани алоҳида таъкидланди.
 
Суҳбат чоғида Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликка доир, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.
 
Келгусидаги, жумладан, кўп томонлама ташкилотлар тадбирлари доирасидаги олий даражадаги учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *