Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

фев 26 / 2019

alt

Шавкат Мирзиёев 26 февраль куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. 
 
Суҳбатда Оролбўйида ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш ва экологик фалокатнинг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича кўрилаётган амалий чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. 
 
Аваза шаҳрида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитининг муваффақиятли ўтказилгани ҳамда Туркманистоннинг ушбу жамғармадаги самарали раислиги минтақа мамлакатлари ва халқаро ҳамжамиятнинг Орол муаммосини ҳал этиш борасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларига янги суръат бағишлади.
 
БМТ шафелигидаги Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фонди ўз фаолиятини бошлагани ҳамда денгизнинг қуриган тубида ўрмонлар яратиш бўйича олиб борилаётган кенг миқёсли ишлар юксак баҳоланди.
 
Шунингдек, бўлажак тадбирлар режаси юзасидан, жумладан, жорий йилнинг апрель ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш тўғрисида фикр алмашилди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *