Шавкат Мирзиёев Туркия раҳбарини туғилган куни билан табриклади

фев 26 / 2019

alt

26 февраль куни Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотда бўлиб, уни таваллуд куни билан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларини билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилади.
 
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида мамнуният билан қайд этди.
 
Ўзаро савдо ҳажми юқори суръат билан ортмоқда: 2018 йил якунларига кўра товар айирбошлаш 40 фоизга ошди. Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида инвестиция ва инновациялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани модернизация қилиш, туризм ва бошқа соҳаларда йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
 
Маданий-гуманитар алмашинув кенгайиб бормоқда, туризм соҳасидаги ҳамкорлик фаол ривожланмоқда. Кейинги бир йилда мамлакатимизга ташриф буюрган туркиялик сайёҳлар сони 2 баробар кўпайди.
 
Мулоқот сўнгида Президентлар Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлашди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *