Шавкат Мирзиёев Туркия мудофаа вазирини қабул қилди

июл 26 / 2017

alt

Шавкат Мирзиёев 26 июль куни мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Туркия миллий мудофаа вазири Нуреттин Жаниклини қабул қилди, деб хабар беради ЎзА.

Суҳбат чоғида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама этилди. Ўзбекистон ва Туркия Мудофаа вазирликлари ўртасида амалий ҳамкорлик ўрнатиш, жумладан, ҳарбий таълим соҳасида қўшма дастурларни амалга ошириш бу борадаги муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланди.

Нуреттин Жаникли Ўзбекистонда Қуролли Кучлар салоҳиятини ошириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга юксак баҳо берди ва Туркия томони давлатларимиз ўртасида кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *