Шавкат Мирзиёев Медведевни қабул қилди

мая 30 / 2019

Бугун, 30 май куни Шавкат Мирзиёев ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг биринчи мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Россия Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведевни қабул қилди.
 
Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда турли иқтисодий тармоқлардаги устувор инвестиция лойиҳаларини жадаллаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. “Росатом” давлат корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш бўйича стратегик лойиҳани ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Савдо алоқалари ва ишлаб чиқариш кооперациясини янада фаол ривожлантириш учун мамлакатларимиз ҳудудларининг салоҳиятини самарали рўёбга чиқариш муҳим экани таъкидланди. Ҳудудлар маъмурияти ва ишбилармон доиралар даражасида алмашинувларни фаоллаштиришга келишиб олинди.
 
Шунингдек, илмий-техник ва гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди. 
 
Бугун Урганч шаҳрида бўлиб ўтадиган Қўшма комиссия биринчи мажлиси бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўришда муҳим босқич бўлиши ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олишга хизмат қилиши қайд этилди. 
 
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги узоқ муддатли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ҳар томонлама ривожлантириш, кенг кўламли амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр экани ва бу борадаги интилиш қатъийлиги таъкидланди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *