Шавкат Мирзиёев Касим-Жомарт Токаевни Қозоғистон президенти лавозимига киришгани билан табриклади

мар 20 / 2019
 
 
Хабарингиз бор, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 20 мартдан бошлаб республика раҳбари сифатидаги ваколатларини тугатишини, қолган вақт мобайнида давлатни Қозоғистон парламенти Сенати раиси Касим-Жомарт Токаев бажаришини билдирганди. Қозоғистон президенти лавозимига киришган Қосим-Жомарт Токаев чоршанба куни мамлакат халқи олдида қасамёд қилди. 
 
alt
 
Қасамёд қилиш маросимида сўзга чиққан Касим-Жомарт Токаев Қозоғистон пойтахти Остона номини биринчи президент Нурсултон Назарбоев шарафига Нурсултон деб ўзгартиришни таклиф қилди. У шунингдек республика пойтахтида биринчи президент шарафига ҳайкал ўрнатиш, барча вилоятлардаги шаҳарларнинг марказий кўчаларини зудлик Нурсултон Абишевич Назарбоев номи билан аташ бўйича таклифларни ҳам илгари сурди.
 
alt
 
Шу куни Шавкат Мирзиёев Касим-Жомарт Токаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар қилади.
 
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Касим-Жомарт Токаевни Қозоғистон Республикаси Президенти лавозимига киришгани муносабати билан самимий табриклаб, давлат раҳбари лавозимидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади. 
 
Мулоқотда давлат раҳбарлари олий даражада эришилган келишувларни кенг миқёсда амалга ошириш муҳим эканини қайд этдилар.
 
Минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
 
Касим-Жомарт Токаев самимий тилаклар учун чуқур миннатдорлик билдирди ва олий даражадаги фаол мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини таъкидлади.
 
Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари баҳор айёми – Наврўз муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ишонч руҳидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, қардош мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги, бутун минтақа тинчлиги ва равнақи йўлида кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш борасида интилишлари қатъий эканини тасдиқладилар.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *