Шавкат Мирзиёев Фарғонада йиғилиш ўтказди

мая 07 / 2019

alt

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти фаоллари иштирокидаги йиғилишда аҳолини иш билан таъминлаш, даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар беради.
 
2018 йили Фарғона вилоятида саноат 8 фоиз, хизмат кўрсатиш 9 фоиз, ўзлаштирилган инвестициялар 1,5 баробар ўсгани қайд этилди. Лекин аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ҳудудий маҳсулот республика кўрсаткичидан анча пастлиги, Қўштепа, Фурқат, Олтиариқ, Фарғона, Ёзёвон туманларида саноат ривожланмагани кўрсатиб ўтилди.
 
Шу боис вилоятни 2019-2020 йилларда ривожлантириш бўйича умумий қиймати 26 триллион 401 миллиард сўмлик 643 та лойиҳадан иборат янги ҳудудий инвестиция дастури ишлаб чиқилган. Мазкур дастур доирасида 2,5 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилади ва 31 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилади. 
 
Давлат раҳбари мутасаддиларга дастурдаги ҳар бир лойиҳани амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалларини тасдиқлаб, ижросини таъминлаш юзасидан топшириқлар берди, деб ёзади ЎзА.
 
– Фарғона вилояти инвестиция олиб келиш, саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бир йил фавқулодда ҳолатда ишлайди. Келгуси йил май ойигача ҳокимликлар ҳам, тегишли вазирликлар ҳам ҳисобот беради. Бир йил шу тизимда ишласак, ҳаммаси аён бўлади, – деган Шавкат Мирзиёев.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *