Шавкат Мирзиёев Эрдўғонга табрик йўллади

апр 19 / 2017

alt

18 апрель куни Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Ражеп Таййип Эрдўғонни 16 апрель куни бўлиб ўтган референдумнинг муваффақиятли натижалари билан табриклади.

Ўзбекистон Президенти мамлакатлар орасида ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойилларига асосланган яқин ҳамкорлик муносабатлари тобора фаоллашиб бораётганидан мамнунлигини таъкидлади ва қардош ўзбек ва турк халқлари ўртасидаги дўстона алоқалар яқин истиқболда сифат жиҳатдан янги поғонага кўтарилишига ишонч билдирди.

Шавкат Мирзиёев Туркия Президентига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва масъулиятли фаолиятида янги зафарлар, қардош Туркия халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва доимий тараққиёт тилади, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *