Шавкат Мирзиёев Бишкекдан Душанбега жўнаб кетди

июн 14 / 2019
10efc291-6f90-aea9-c869-8321ce8cb4ee.jpg
 
Аввал хабар берганимиздек, Қирғизистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг ўн тўққизинчи мажлиси бўлиб ўтди.
 
Унда нутқ сўзлаган Ўзбекистон раҳбари минтақага доир долзарб масалаларга эътибор қаратиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий таклифлар билдирди. Жаҳон бозорида рақобат кескинлашиб, экологик ва демографик мувозанатсизлик юзага келаётгани, терроризм, экстремизм ва трансмиллий жиноятчилик хавфи сақланиб қолаётганини қайд этди. Ушбу саммит доирасида «ШҲТ - Афғонистон» мулоқот гуруҳининг «йўл харитаси» қабул қилиниши, ушбу мамлакатнинг минтақавий ҳамкорликка фаол жалб этилиши муҳимлигини таъкидлади.
 
Шавкат Мирзиёев халқларимизнинг тарихий-маданий мероси тарғиботини кучайтириш, туризм салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш муҳимлигини таъкидлар экан, ҳар йили аъзо мамлакатлар шаҳарларидан бирини ШҲТнинг туристик ва маданий пойтахти деб эълон қилишни таклиф қилди.
 
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидан сўнг ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.
 
Бишкек декларацияси қабул қилинди. Аъзо мамлакатлар ўртасида турли соҳалардаги шерикликни ривожлантириш, ШҲТнинг бошқа халқаро тузилмалар билан ҳамкорлигига доир 22 та ҳужжат имзоланди.
 
 
Ўзбекистон Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо мамлакатларнинг рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳамкорлиги концепцияси ҳамда Ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш дастури қабул қилинди.
 
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига 2019-2020 йиллар даврида раислик Россия Федерациясига ўтди.
 
Бишкек саммити якунига етгач, Шавкат Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммитида иштирок этиш учун Душанбега жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *