Шавкат Мирзиёев Беларусга жўнаб кетди

июл 31 / 2019

Шавкат Мирзиёев Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 31 июль куни расмий ташриф билан Минскка жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилади.
 
Олий даражадаги музокараларда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *